TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITENING TERMIZ FILIALI

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида

15 Avgust 2018
Ko`rildi: 275

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалидақуйидаги вакант (бўш) иш ўринлари учун кафедра мудири, доцент, катта ўқитувчи ва ўқитувчи лавозимларига танлов эълон қилади.

Кафедра мудири:

1. Ўсимликшунослик, ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё.

2. Мева-сабзавотчилик, узумчилик, селекция ва уруғчилик.

3. Ўрмончилик, доривор ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш.

4. Ипакчилик, тутчилик ва инновацион фаолият.

5. Гуманитар фанлар.

6. Математика ва табиий фанлар.

Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган камида 5 йил методик, илмий-педагогик, ижодий ва ташкилий фаолият тажрибасига эга бўлган шахслар қатнашиши мумкин.

Кафедраларнинг вакант катта ўқитувчи ва ўқитувчи (асситент) лавозимларига қуйидаги ўринлар мавжуд.

Ўсимликшунослик, ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё кафедрасига: тупроқшунослик ва агрокимё фани бўйича 2 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, мелиорация фани бўйича 1 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, деҳқончилик ва илмий изланиш асослари фани бўйича 1 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, 2 нафар ўқитувчи (ассистент).

Мева-сабзавотчилик, узумчилик, селекция ва уруғчилик кафедрасига: биология ва генетика фани бўйича 1 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, қишлоқ хўжалиги биотехнологияси ва микробиология фанидан 1 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, 2 нафар ўқитувчи (ассистент).

Ўрмончилик, доривор ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш кафедрасига: доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси фани бўйича 1 нафар ўқитувчи (ассистент), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технолгияси бўйича 1 нафар катта ўқитувчи.

Ипакчилик, тутчилик ва инновацион фаолият кафедрасига: экология ва атроф-муҳит муҳофазаси фани бўйича 1 нафар катта ўқитувчи, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш фани бўйича 1 нафар катта ўқитувчи.

Гуманитар фанлар кафедрасига: фалсафа фани бўйича 1 нафар катта ўқитувчи, диншунослик фани бўйича 1 нафар ўқитувчи (ассистент), хорижий (инглиз) тили фани бўйича 4 нафар ўқитувчи (ассистент).

Математика ва табиий фанлар кафедрасига: физика фани бўйича 1 нафар ўқитувчи (ассистент), информатика фани бўйича 1 нафар ўқитувчи (ассистент).

Катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган шахслар ҳам қатнашиши мумкин.

Ўқитувчи (ассистент) лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис) қатнашиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши шарт:

Паспорт нусхаси.

Маълумотнома (объективка).

Кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа.

Олий маълумот тўғрисидаги дипломлардан нусхалар.

Илмий даража, илмий унвон, шунингдек, илмий ишлар ва ихтиролар мавжуд бўлган тақдирда, уларга тегишли дипломлар, аттестатлар нусхалари.

Илмий ишлар рўйхати.

Малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар.

Изоҳ: ҳужжатлар газетада эълон берилган кундан бошлаб бир ой муддатда қабул қилинади.

Мурожаат учун манзил: Термиз тумани, “Янгиобод” маҳалласи. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали маъмурияти, филиал Кенгаши котиби (93) 765 5478