TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITENING TERMIZ FILIALI

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ БЎЙИЧА БИЛИМЛАРИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНДИ... .

04 Mart 2019
Ko`rildi: 9

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ БЎЙИЧА БИЛИМЛАРИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНДИ... .
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида 9112-сонли ҳарбий қисм билан тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра ҳарбий хизматчиларнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йил 18 февралдан 2 мартгача махсус ўқув курси ташкил этилди. 72 соатдан иборат ўқув курсида тингловчиларга қишлоқ хўжалиги соҳалари, айниқса, деҳқончилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчиликни интенсив технологиялар асосида ривожлантириш, соҳани кредитлаш механизмлари, молиявий ҳисобларни юритиш, шартнома муносабатлари бўйича малакали профессор-ўқитувчилар томонидан маъруза ва амлий машғулотлар ўтказилди. Курс сўнгида дастурларда назарда тутилган барча талабларни бажарган ҳарбий хизматчиларга малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатлар ҳам топширилди.