TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITENING TERMIZ FILIALI

Нидерландиянинг Elsevier компанияси вакили билан учрашув.

05 Mart 2019
Ko`rildi: 28

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг Elsevier компанияси билан тузилган “Илм-фан 2020” келишувига мувофиқ Scopus ҳамда ScienceDirect  Ўзбекистондаги вакили Д.Алланазаровани 5-6 март кунлари Сурхондарё вилоятидаги ташрифи муносабати билан.  Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг профессор-ўқитувчилари билан  учрашди. Нидерландиянинг Elsevier компаниясининг  Ўзбекистондаги вакили 
Дилноза Алланазарова сузга чиқар экан, авваламбор компания тарихига қисқача тухталиб утишни жоиз, деб билди.
Қарийб икки аср ўтиб ELSEVIER оиласи эскича нашриёт уйи ёпилганидан сунг, 1880 йилда асос солинди. Компания 1960-1970 йилларда жадал ривожланди. Ўша даврда компания кўплаб нотижорат журналлар ва академик гурухдарни нашр этиш мақсадида сотиб олди. Натижада компания ушбу нашриётларга аъзо бўлганлар сонини йуқотмаган холда нархларни ошишга эришди.
1999 йилдан бошлаб компания интернет-магазин билан интеграция қилинган нашриёт ресурсларининг онлайн маълумотлар базаси хисобланмиш Science Direct платформасини яратди. 2004 йилда Science Direct асосида ҳаволаларнинг маълумотлар базаси - Scopus яратилдигани ҳақида батафсил  айтиб ўтди.
 
  Дилноза Алланазарова  Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали изланувчиларига ўз марузасини амалий таризда ҳам ўтказиб берди. Шу  билан  биргаликда доимий алокада бўлиб туришини таъкидлади ва хар кандай саволлар вужудга келган такдирда боғланиб туришлари учун алока адресларини ёзиб колдирди.
Кун тартибига киритилган ушбу масала юзасидан  Филиали директори Ч.Р.Бегимқулов куйидагиларни кайд этиб ўтди.
Бугунги кунда нуфузи ва дунё микёсида юкори даражада турган Scopus руйхатига кирган журналларда макола чоп этиш мухим ахамият касб этмокда. Ёзилган хар бир илмий ишнинг савияси ва сифатини юкори даражада курсатиб берувчи ушбу хаволаларнинг маълумотлар базасида маколалар чоп этиш хар бир профессор-ўқитувчиси ва изланувчиларининг олдида турган асосий вазифаси бўлиб қолмокда.
Юқорида билдирилган мулохазалар, билдирилган таклифларни инобатга олиб, илмий-услубий семинар мажлиси қизиқарли руҳда ўтди.