TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITENING TERMIZ FILIALI

8 март Ҳалқаро ҳотин-қизлар байрами муносабати билан филиал директори Ч.Р.Бегимқуловнинг табриги.

07 Mart 2019
Ko`rildi: 25

Ассалому алайкум, муҳтарама  аёллар, опа-сингиллар!
 Ҳаммамиз орзиқиб кутган мана шу гўзал баҳор кунларида
 сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни  8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан  чин қалбимдан муборакбод этиб, ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни билдиришга ижозат бергайсизлар. Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимни изҳор этар эканман, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламан.
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидоийлиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
 Менинг тилагим,   оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар!
 Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.
Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!