TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITENING TERMIZ FILIALI

Ilmiy kengash ishi

24 Sentyabr 2018
Ko`rildi: 0

Норматов Баҳодир Исмоилович 

 

Тошкент давлат аграр университети Термиз

филиали илмий кенгаш котиби

 

telefon +99893 765 54 78

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 қарори ҳамда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида 2017 йил 10 июлдаги 479-сонли қарорига асосан ташкил этилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8- майдаги Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ- 3704 ҳамда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директорининг 19.05.2018 йил 230-у буйруғи билан филиал кенгаши ташкил этиди.

 

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали Илмий кенгаши:

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг фаолиятига тегишли асосий масалаларни кўриб чиқиш учун директор раислигида Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали Илмий кенгаши ташкил этилади.

- Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг қатъий бажарилишини ўрганиб чиқади ҳамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқлар белгилайди;

- факультетларнинг ўқув илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлар тўғрисидаги, академик лецейлар, университет қошидаги илмий жамиятларнинг фаолияти тўғрисидаги, қабул комиссиясининг қабул натижалари тўғрисидаги, шунингдек маркетинг хизматининг халқ хўжалигининг битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;

- илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар режалари ижроси ва профессор-ўқитувчилар таркибининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;

- Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ривожланишининг йиллик ва истиқболий режаларини тасдиқлайди, моддий-техник таъминот ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;

- факультет ва кафедраларни очиш, тугатиш, ўзгартириш, шунингдек маркетинг хизмати таклифларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тўхтатиш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарор қабул қилади;