TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITENING TERMIZ FILIALI

Xalqaro xamkor tashkilotlar

13 Mart 2019
Ko`rildi: 0

МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎҒИНЛАРИДА ЮҚОРИ ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИНИ ЯРАТИШ... .
АҚШнинг USAID ташкилоти кенг кўламли фаолияти доирасида кўп йиллардан бери махсус дастур асосида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг танланган соҳаларини ривожлантириш учун самарали фаолият олиб бормоқда. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида жорий йилнинг 2 июнь куни DAI GLOBAL LLC AVC ( Қишлок хўжалиги қиймат занжири ) лойиҳаси таълим йўналиши бўйича мутахассиси USAID ташкилотининг қишлоқ хўжалигида таълим ва тадқиқотлар бўлими раҳбари қ/х.ф.н. Тошалиев Анваржон Тешабоевич ташриф буюрди ва филиал директори Ч.Р.Бегимкулов билан биргаликда USAID ташкилоти томонидан жиҳозланган аудиторияда амалга оширилган ишлар билан танишди. Бу аудиторияда талабалар, магистрантлар, докторантлар, профессорлар ҳамда ёш олимлар мастер класс ва онлайн оркали билимларини ошириш мумкин.Келгусида “Қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат яратиш тизимини ривожлантириш” дастури доирасида бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга ҳам келишиб олинди.

      

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИК... .
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида 2018 йил 11 май куни Жанубий Кореянинг “КОPIA” маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг жанубий шароитида қишлоқ хўжалигини инновациялар асосида ривожлантириш” мавзусида илмий-амалий семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда “КОPIA” маркази директори доктор Ан Хи Сунг, Ўзбекистон чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори қ/х.ф.н. А.Нурматов, Жанубий Кореялик ёш талаба Ким Ки Юн, Ўзбекистон чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти докторанти Ш.Джаббаров ҳамда филиал профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари иштирок этдилар.Семинарнинг амалий қисми Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг “Ўқув-тажриба хўжалиги” ДУКда давом эттирилди.